ЭСХИЛ (мил. ав. 525, Афина яқинидаги Элевсин шаҳри — 456, Сицилия) — юнон драматурги, «трагедиянинг отаси». Унинг 80 драмасидан «Эронийлар» (472), «Фивага қарши еттовлон» (467), «Орестея» (458), «Илтижогўйлар ҳамда «Занжирбанд Прометей» бизгача етиб келган. Бошқа трагедияларидан фақат парчалар маълум. «Балиқчилар», «Элчилар ёки истмийликлар» сатирик драмаларининг парчалари Миср папирус қоғозларида сақланган.
Эсхил Афина демократияси авж олган даврда яшаган ва бу шароит унинг ижодига ҳам таъсир этган. Трагедияга 2актёрни киритиб, уни чинакам драматик жанрга айлантирган ва диалог конфликтининг юзага келишига имкон яратган. Эсхил трагедиялари монументал, композицияси мутаносиб; уларда хор етакчи ўринда, персонажлар тавсифномаси зиддиятлардан ҳоли ва қатьий мақсадга қаратилган.
Эсхил трагедияларида инсонпарварлик, ватанпарварлик каби ижтимоий ва ахлоқий муаммоларни кўтариб чиққан. Прометей ҳақидаги трилогиясидан фақат «Занжирбанд Прометей» трагедияси сақланган. Прометей тимсолида зулмга қарши, адолат учун курашувчи инсон образини яратган. «Орестея» трилогияси («Агамемнон», «Хоэфорлар», «Эвменидлар»)да қабилауруғчилик ҳаётидан сақланиб қолган баъзи зарарли урфодатлар қораланган. Асарлари кўп тилларга таржима қилинган. Ла.:Ярхо В. Н., Эсхшт, М, 1958; ТренчениВал ьдапфель И., Прометей прикованнмй и освобожденньш, «Антич. обшество» тўпламида, М., 1967; Алимухамедов А., Антик адабиёт тарихи, Т., 1975.