ЭСКИ ТУЯТОРТАР КАНАЛИ

ЭСКИ ТУЯТОРТАР КАНАЛИ, Туятортар канали — Зарафшон дарёсидан чиқарилган қадимги канал. Мирзачўлни сугориш учун қазилган дастлабки каналлардан бири. Зарафшон дарёсининг сувини Сангзор дарёсига қуяди. Зарафшондаги «Биринчи Май» тўғонидан бошланади. Эски Туятортар Канали милод бошларида қазилган, 6—8-асрларда ўзаро урушлар натижасида ва араблар истилоси даврида вайрон бўлган. 16-асрда Бухоро хони Абдуллахон 7/даврида қайта тикланган ва кейинчалик Сирдарё (Карай ва Мирзаработ) гача етказилган. 1912 йилда Самарқанд генералгубернатори томонидан қисман қайта тикланган. Шўролар даврида канал қайта қазидди. Уз. 108,2 км, сув ўтказиш имконияти 50 м3/сек. Самарқанд ва Жиззах вилоятларидаги 34 минг га дан ортиқ экин майдонлари сугорилади. 1987 йилда канал трассасида Қоровултепа сув омбори қурилган.