ЭРОЗИЯ

ЭРОЗИЯ (лот. его8ю — емирилиш) — тоғ жинслари ва тупроқнинг оқар сувлар таъсирида емирилиш жараёни. Эрозия рельеф ҳосил қилувчи асосий омиллардан биридир. Ер юзасидаги Эрозия (нотекис рельефнинг текисланиши) ва чизиқли Эрозия (рельеф бўлакларга бўлиниб, водий ва жарликларни ҳосил бўлиши), ёнлама Эрозия (дарё соҳилларининг ювилиши) ва чуқурликдаги Э. (дарё ўзанининг чуқур ўйилиши)лар фарқ қилинади. Тупроқнинг энг юқори қатламларида содир бўладиган Э. тупрок эрозияси дейилади.