ЭРОЗИЯ

ЭРОЗИЯ (тиббиётда) — тери эпителиал ёки шиллиқ қаватларининг шилиниши ва яраланиши. Эрозияда эпителиал қават зарарланади. Механик таъсирлар (мас, терининг чақаланиши, шилиниши), дегенератив яллиғланиш жараёнлари (мас, меъда Э. си), яраланган жойдан ажраладиган патологик суюклик таъсири (мас, бачадон бўйни Эрозияси) Эрозия гаолиб келади. Меъда шиллиқ қавати Эрозияси катталиги майда нуқтачалардан бир неча сантиметргача бўлиб, меъда кириш қисмида учрайди. Тери Э. си механик таъсирлар туфайли, шунингдек, теридаги пуфакчалар, пустулаларнинг ёрилишидан вужудга келади. Эрозия кўпроқ қизил рангда бўлиб, баъзан йиринг билан қопланади. Бачадон бўйни эрозияси, асосан, бачадон бўйни каналининг яллиғланиши оқибатида вужудга келади. Эрозия бутунлай тузалиб кетганидан сўнг ўрнида вақтинчалик доғ қолади. Эрозияни келтириб чиқарувчи сабабларни аниқлаб даволаш керак.