ЭРОН ТОҒЛИГИ

ЭРОН ТОҒЛИГИ — Ғарбий Осиёдаги йирик тоғлик, асосан, Эронда, шунингдек, Афғонистон ва Покистонда, қисман Ироқ ва Туркманистон жан. да. Ғарбда Месопотамия пасттекислиги ва шарқда Ҳинд водийси оралиғида жойлашган. Узунлиги ғарбдан шарққа 2500 км, шим. дан жанубга 1500 км га чўзилган, маид. 2,7 млн. км2. Э. т. альпҳимолай геосинклиналь областида альп орогенези натижасида вужудга келган. Рельефи мураккаб, бурмали ва бурмалипалахсали тоғлар билан бирга улар орасида аккумулятив текисликлар ҳам учрайди. Кенг ички ясситоғликлар (бал. 500 м дан 2000 м гача) шим. дан Эльбурс (бал. 5604 м), ТуркманистонХуросон, Паропамиз, Ҳиндукушнинг ғарбий тизмалари билан, жан. дан Загрос, Макрон, Сулаймон тоғлари билан ўралған. Ясситоғликлар ички қисмида берк ботиқдар, чеккаларида Дашти Кавир, Дашти Марғо, Дашти Лут ва бошқалар қумли чўллар, шўрхоклар бор. Чўлли ботиқлар қир ва тоғлар (Кўҳируд, Шарқий Эрон ва бошқалар) билан ажралган. Иқлими субтропик континентал, қуруқ иқлим. Ички ясситоғликларда йиллик ёғин 100 мм, тоғларда 500 мм гача, Сулаймон ва Эльбурс тоғларининг ташқарига қараган ён бағирларида 1000—2000 мм гача. Дарёлари (Ҳилманд, Сафедруд, Ҳирируд ва бошқалар) камсув, қисқа, асосан, суғоришда фойдаланилади. Ўсимликлари чала чўл ва чўл ҳамда қуруқ даштга хос. Шарқий ён багирларида саванна, сийрак ўрмонлар, шим. ён бағирларида сернам кенг баргли субтропик ўрмонлар бор. Тупроғи, асосан, бўз тупроқ. Ҳайвонот дунёсида судралиб юрувчилар, ҳашаротлар ва ўргимчаклар кенг тарқалган. Воҳа деҳқончилиги ва яйлов чорвачилиги билан шуғулланилади.