ЭРГАШЕВ Боис Ҳамидович

ЭРГАШЕВ Боис Ҳамидович (1921.5.5, Самарқанд — 2000.26.6, Тошкент) — 2-жаҳон уруши қатнашчиси, полковник. Самарқанд механизация техникумида ўқиган (1939—1942). 1942 йилдан армия сафида. 132гвардиячи артиллерия полки (ЗУкраина фронти 12армиянинг 60гвардиячи ўқчи дивизияси) разведкачиси, Запорожье вилоятининг Хортица қишлоғи ҳудудида Днепр дарёсини кечиб ўтиш учун бўлган жангларда кўрсатган жасорати учун Қаҳрамон унвонига сазовор бўлган (1944 йил 22 фев.). Бир неча орден ва медаллар билан мукофотланган. Тошкент ҳуқуқ интини тугатган (1952). Давлат ва жамоат ташкилотлари (1946—56), республика ижтимоий таъминот вазирлиги (1956—68) ва давлат хавфсизлик қўмиталарида (1968—83) масъул лавозимларда ишлаган. 2-жаҳон уруши мавзуига доир асарлар муаллифи («Шонли жасорат», Т., 1984; «Ветеранлар — ёшлар мураббийси», Т., 1986 ва бошқалар).