ЭПИСТАЗ (юн. — тўхтатиш, босиб туриш, тўсиқ) — генларнинг ўзаро таъсири типларидан бири; бир ген аллелларининг бошқа генлар аллеллари фаолиятини босиб туриши. Эпистаз доминант ва рецессив бўлади.