ЭНЦЕЛАД (қад. юнон мифологиясидаги Энцелад номидан) — Сатурн сайёрасининг йўлдоши; 1789 йилда Гершель кашф этган. Диаметри 500 км, сайёрадан ўртача узоқлиги 238 минг км. Массаси Ой массасининг 0,001 улушини ташкил қилади. Сайёра атрофини 1 сутка 8 соат 53 мин. да айланиб чиқади (яна қ. Сайёраларнинг йўлдошлари).