ЭНТРОПИЯ (юн. — айланиш, ўзгариш) —1) термодинамикада — ҳар қандай термодинамик тизимнинг ҳолат функцияларидан бири (8). Ўз ҳолига қўйилган (ташқи куч таъсир этмаётган) берк тизимда жараён қайси йўналишда содир бўлишини ифодалайди. Термодинамиканинг II қонуни (қ. Термодинамика) жараёнларнинг йўналишини аввалдан айтиб бериш имконига эга эмас. Бу қонунни таърифлаган Р. Клаузиус 1865 йилда жараёнларнинг бир томонлама кечишига олиб келувчи чеклашни таҳлил қилиб, 8 функцияни киритди ва уни Энтропия деб атади;
2) статик физикада — тизим ҳолатининг термодинамик эҳтимолини ифодаловчи катталик.
Энтропиянинг хоссалари:
1) тажриба натижаси тўғри бўлса, яъни Р ларда биронтаси бирга, қолганлари нолга тенг бўлса, ноаниқлик ўлчами — Э. ҳам нолга тенг бўлади;
2) тажриба натижалари тенг эҳтимолли бўлса, Энтропия максимал қийматга эга бўлади;
3) бир-бирига боғлиқ бўлмаган икки тажриба Энтропияси уларнинг Энтропия лари йиғиндисига тенг.