ЭНТОМОФИЛИЯ (юн. — ҳашарот ва …филия) — ўсимликларнинг ҳашаротлар ёрдамида четдан чангланиши. Энтомофил ўсимликлар гуллари йирик ва рангли бўлиши, ҳид тарқатиши, нектар ажратиши билан ҳашаротларни жалб қилади. Гул чанглари йирик, ғадирбудур ва ёпишган бўлганидан ҳашарот танасидаги тукларга илашиб, бошқа гулларнинг уруғчиси тумшуқчасига келиб тушади. Бир қанча ўсимликлар гули фақат муайян тур ҳашарот орқали чангланишга мослашган (яна қ. Чангланиш).