ЭНДОТЕРМИК РЕАКЦИЯЛАР

ЭНДОТЕРМИК РЕАКЦИЯЛАР — иссиқлик ютилиши билан борадиган кимёвий реакциялар. Юқори трада азот ва кислороднинг ўзаро кимёвий таъсири натижасида азот оксид ҳосил бўлиши жараёни. Эндотермик реакцияларга мисол бўла олади. Рудалардан металларни қайтариб ажратиб олиш реакцияси, қуёш нури энергиясини ютишга асосланган ўсимликлар фотосинтези ҳам Эндотермик реакцияларга тааллуқли. Молеқулаларнинг эркин атомларга бўлиниш реакциялари Эндотермик реакциялар асосида амалга ошади.