ЭЛЛЯЙ, Элляй-Боотур, Эт уос Эльдэй (Гўштдор лабли Эльдэй) — Жанубдан Шим. га, Лена дарёсининг ўрта оқими бўйларига кўчиб келган сахалар (якутлар)нинг афсонавий бобокалонларидан бири. Бир қатор инсонга хос барча яхши хислатлар мужассамлашган. У биринчи рассомуста, қимиз тайёрлайди, сопол идишлар ясовчи кулол, унинг шарафига биринчи қимиз байрами — исиах ўтказилган. Элляйнинг зидди Омргою бўлиб, у содда хўжалик юритган ва патриархал қолоқликнинг тимсолидир. Элляй ҳақидаги ривоятлар сахалар жан. дан келганликлари ҳақидаги тасаввурларни акс эттиради. Оғзаки анъана сахаларнинг аксарият улуслари вужудга келишини Элляй билан боғлайдилар.