ЭЛИТА — селекция натижасида олинган ва кўпайтириш ёки урчитиш учун фойдаланиладиган энг яхши уруғ, ўсимлик ёки ҳайвонлар. Ўсимликлар селекциясида янги нав чиқариш учун популяциядан, уруғчилик экилаётган навдан танлаб олинадиган энг сара ўсимликлар авлоди Элита дейилади. Элита уруғлар нашинг хусусиятлари ва ирсий белгиларини авлодга тўлиқроқ ўтказади, кейинги репродукцияларга нисбатан энг юқори нав софлигига, 1синф стандартидан кам бўлмаган унувчанлик сифатларига эга бўлади. Элита уруғлари илмий текшириш муассасалари ва қ. х. олий ўқув юртларининг ўқувтажриба хўжаликларида нав алмаштириш ва нав янгилаш учун етиштирилади. Чорвачиликда Элита ва Элита рекорд синфларига экстерьери, конституцияси, наслий сифатлари ва маҳсулдорлиги бўйича 1бонитировка синфига қўйиладиган талаблардан юқори бўлган чорва ҳайвонлари киритилади.