ЭЛБАРСХОН

ЭЛБАРСХОН (? 1739.27.11) Хива хони (1728—39). Шоҳниёзхон ўғли. Элбарсхон даврида мамлакатда ички низолар давом этган. 1736 йил Шерғозихоннши катта ўғли Эрғози султон Шоҳободда унга қарши кураш бошлаган. Хонликдаги манғитлар ва қорақалпоқлар ҳам бош кўтарган. Элбарсхон уларга қарши кураш билан бир Қаторда қўшни давлатлар ҳудудига ҳам чопқунлар уюштирган. 1736 йил Элбарсхон 3 минг туркман аскарларини Чин Вакил ёвмут бошчилигида Хуросонга жўнатган. Бу қўшин Манд текислиги ва Олатоғ атрофида қизилбошлилар қўшини устидан зафар қозониб, катта ўлжа билан қайтган. Бу пайтда Нодиршоҳ Шемахани босиб олиб Ганжада турган эди. 1738 йил Нодиршоҳнинг ўғли Ризоқули мирза Балхни эгаллаб, Мовароуннаҳрга юриш бошлаган. Бухоро хони Абулфайзхон Э. дан кўмак сўраган. Элбарсхон катта кўшин билан Бухорога отланган, бироқ йўлда Абулфайзхонни қизилбошлилар билан сулҳ тузганидан воқиф бўлгач, орқага қайтган. 1739 йил фев. да Элбарсхон ўзбек ва туркманлардан ташкил топган қўшин билан Хуросонга юриш қилиб, Нисо ва Обивард атрофини талонторож қилиб Хивага қайтган. 1739 йил октябрда Нодиршоҳ Бухорони олиб, Хивага қўшин тортган. Туямўйин, Питнак, Ҳазораспда хиваликлар мағлуб бўлган. Эрон қўшини Хонқани 7 кунлик қамалдан сўнг эгаллаган, Элбарсхон ва унинг 20 та амири асир олинган. Нодиршоҳ уларни қатл эттириб, Хивага юриш қилган ва 3 кунлик қамалдан сўнг уни босиб олган.

Ад.: Материалн по истории казахских ханств ХV-ХVIII вв., АлмаАта, 1969.