ЭФИР МОЙЛАРИ

ЭФИР МОЙЛАРИ — углеводородлар, терпенлар, спиртлар, феноллар, альдегидлар, мураккаб эфирлар ҳамда баъзи гетероциклик бирикмалар аралашмасидан ташкил топган учувчан суюқ моддалар. Эфир мойлари кўпгина ўсимликлар таркибида бўлиб, уларга ҳид беради. Спирт, эфир ва бензолда эрийди, аксарияти сувда оз эрийди, баъзилари эса умуман эримайди.

Эфир мойлари ўсимликлардан қуйидаги йўллар билан олинади: сув буғи ёрдамида ҳайдаш; паст траларда қайнайдиган эритувчилар ёки ҳидсиз тоза ёғ (мол ёғи) билан экстрация қилиш (буни анфлераж усулида олиш деб ҳам аталади); пресслаш орқали.

Эфир мойлари саноатда кенг қўлланади. Улардан атирупа, совун ишлаб чиқаришда, тиш пасталари, озиқовкат эссенциялари тайёрлашда, тамакини хушбўй қилишда, тиббиётда (қалампир ва эвкалипт мойларидан) фойдаланилади. Эфир мойлари кимё саноатида, фармацевтикада ҳам қўлланади. Пинендан камфора синтез қилинади, дарахт мойи скипидар лок ва бўёқ ишлаб чиқаришда эритувчи сифатида ишлатилади. Нозик органик синтез технологияси Эфир мойларининг синтетик аналоглари ҳам бор.