ДУНЁВИЙ ЧИЗИҚ

ДУНЁВИЙ ЧИЗИҚ — нисбийлик назариясида тўрт ўлчовли фазода моддий зарранинг ҳаракати траекториясини ифодаловчи чизиқ. Тўрт ўлчовли фазо координаталари (х, у, z) га вақт координатаси (?) ҳам қўшилади. Тўрт ўлчовли фазода ҳар қандай зарра ҳаракатини ўзига мос Дунёвий чизиқ билан солиштириш мум-кин. Бу чизиқда ётган нуқта (дунёвий нуқта) вақт оралиғида зарра ҳаракати координатасини ифодалайди. Хусусий ҳолда зарранинг текис ва тўғри чизиқли ҳаракатига тўғри Дунёвий чизиқ мос келади. Дунёвий чизиқ тушунчасидан махсус ва умумий нисбийлик назариясида кенг фойдаланилади.