ДУГОҲИ ҲУСАЙНИЙ, Дугоҳ Ҳусайн — 1) Ўрта аср Ўн икки мақом тизимида Ҳусайний мақомининг Дугоҳ шўъбаси;
2) Бухоро Шашмақоммда Дугоҳ мақомининг наср йўлидаги шўъбаларидан бири;
3) Тошкент — Фарғона мақом йўмаридаги туркум. У парда тузилиши ҳамда куй-оҳанглар муштараклигида турли вазн-усуллар негизида 7 қисмдан иборат туркумни ҳосил қилади.