ДУГГА

ДУГГА — Тунисдаги қад. Меъморий ёдгорликлар сақланган шаҳар, мил. ав. 4-а. да финикияликлар шахри номи билан машҳур бўлган. Мил. ав. 2-а. да юксак даражада ривожланиб, ҳашаматли шаҳар деворлари харобалари, Атебан мақбараси (мил. ав. 200 й., меъмори карфагенлик Абариш; мурабба тархли, бал. 21 м. га яқин, 3 қатламли минора тепаси пирамидасимон шаклда тугалланган), Рим ҳукмронлиги даври (мил. ав. 46 й.)да эса капитолий форуми харобалари, Лициний терми (мил. ав. 260 й., 370 й. да қайта қурилган; кошин б-н безатилган), 3 минг томошабинга мўлжалланган театр (мил. ав. 168—169 й., диаметри 63 м), цирк (мил. ав. 224 й.), Север Септимий (мил. ав. 205 й.) ва Север Александр (мил. ав. 226 й.) зафар арки, турар жой, қуббасимон цистерн, Танит (ёки юнонликлар) ибодатхонаси (мил. ав. 222—223 й. лар), пунияликлар анъаналари асосида қурилган бинолар сақланган. Дугга даги қурилишларда асосан тошдан фойдаланилган, кўп қисми ҳайкал ва кошин билан безатилган. Ҳозир Дуггада Бардо миллий музейи ташкил этилган.