ДРОЗДОВА Галина Владимировна

ДРОЗДОВА Галина Владимировна (1955.13.1, Тошкент) — Ўзбекистон Республикаси халқ ўқитувчиси (1995). Тошкент пед. ин-тини тугатган (1988). 1976 й. дан Тошкент ш. даги 3-кечки, 151-мактабда рус тили ва адабиёти ўқитувчиси, 1979 й. дан Ўзбекистон Маориф вазирлигида меҳнат таълими ва касбга йўналтириш бўйича катта методист, 1982 й. дан Ҳамза туманидаги 103-интернат мактабда ўқитувчи-дефектолог. У дарсларда тикиш-бичишдан назарий билимлар бериш билан бирга, олинган билимларни амалда қўллашга ўргатади. Ноанъанавий ҳамда ижодий дарс шаклларидан унумли фойдаланади. Ёрдамчи мактабларнинг 4—9синфлари учун «Меҳнат таълими» дастури муаллифи.