ДРЕЗДЕН КАРТИНАЛАР ГАЛЕРЕЯСИ — рангтасвир асарлари тўпланган жаҳоннинг йирик музейларидан. Дрезден ш. (Германия)да. 1560 й. да сарой тўплами тарзида асос солинган. 1722 й. да кенгайтирилиб, омма учун очилган, махсус қурилган (1847—56) бинода жойлашган. 2-жаҳон уруши даврида музей биноси вайрон бўлган, санъат асарларининг бир қисми шикастланган. 1956 й. да музей қайта тикланган биносида ишга туширидди. Дрезден картиналар галереясида нодир санъат асарларининг асл нусхалари, кекса санъаткорлардан Я. ван Эйк, Жоржоне, Рафаэл, Тициан, Коррежо, Веронезе, А. Дюрер, П. П. Рубенс, Рембрандт, Д. Веласкес, Н. Пуссен ва б., 19—20-а. лардаги бадиий мактаблар намояндалари асарлари ва б. нодир бадиий буюмлар сакданади.