ДРАНҒИЁНА, Дранга (қад. Эрон битикларида Zranka, сўнгра Zarang, антик давр муаллифларидаги Зарангиана номи шундан олинган) — қад. Эрон вилояти; Хамун кўли ҳавзаси ва Ҳилманд дарёсининг қуйи оқими бўйларида жойлашган (ҳоз. Эрон билан Афғонистоннинг кўшни р-нлари). Дранғиёнага сакларнинг келиши (мил ав. 2-а. нинг охири) билан Дранғиёнанинг янги — Сакастан (Сейистон) номи жорий бўлган.