ДРАҲМА (юн. drachme) — 1) юнон оғирлик ва пул бирлиги; мил. ав. 6-а. дан бошлаб кумуш танга шаклида зарб қилинган, дастлабки вазни 4,25 г, кейинчалик 4,32 г бўлган;
2) Греция пул бирлиги. 1954 й. да муомалага чиқарилган. 1Д. = 100 лета. Халқаро ифодаси GRD. Халқаро валюталар курси бўйича 1 АҚШ доллари = 385,57 Драҳма, 10 Драҳма = 17,58 сўм J2002, фев.).