ДОУ ЦЗЯНЬ-ДЭ (572-621) – Хитойда Суй давлати зулмига қарши кўтарилган деҳқонлар қўзғолони (610 — 624) нинг раҳбарларидан бири. Шаньдун вилоятидаги қишлоқлардан бирининг оқсоқоли бўлган вақтида қўзғолончиларга ёрдам бергани учун таъқиб остига олиниб, бутун уруғ-аймоғи қириб ташланган. Шундан сўнг у 617—621 й. ларда Хэбэй вилоятидаги қўзғолонга раҳбарлик қилган. Қўзғолончилар қўшини сони 100 минг кишидан ортган. Қўзғолончилар қўл остига ўтган ҳудудларда Доу Цзянь-Дэ-д. раҳбарлигида Ся номли деҳқонлар подшолиги ўрнатилган. Суй давлати қулагач, Доу Цзянь-Дэ-д. қўшинлари Тан ҳукуматига қарши курашган. Жанглардан бирида ярадор бўлиб, асир олинган ва қатл этилган.