ДЎСТЛИК

ДЎСТЛИК — Фарғона вилоятидаги шаҳарча (1981 й. дан). Қувасой шаҳар кенгашига бўйсунади. Фарғона ш. дан 10 км жан.-шаркда, Исфайрамсойнинг ўнг соҳилида жойлашган. Яқин т. й. стяси — Қувасой (7 км). Аҳолиси 2600 киши (1998). 25 га яқин миллат вакиллари яшайди. Дўстликда йирик паррандачилик ф-каси, кўчат етиштириладиган ўрмон хўжалиги бўлими мавжуд. 700 ўринли клуб, 620 ўринли умумий таълим мактаби, 250 ўринли мусиқа мактаби, кутубхона, 5000 ўринли стадион, 22 савдо дўкони, 6 маиший хизмат кўрсатиш шохобчаси бор.