ДОРПЕЧ

ДОРПЕЧ — уй безаги; кашта тикиб безатиладиган бадиий буюм. Духоба, сидирға шойи, сатинга ранг-баранг ипакларда қўлда кашта тикиб тайёрланади. Уй тўри—тахмон қисми деворининг юқорисига тутилиши билан зарде-вордан фарқ қилади. Ҳозир бадиий буюмлар ф-калари (мас, Тошкент, Андижон бадиий буюмлар ф-каси ва б.)да попоп машиналарида ҳам тикиб тайёрланади. Қизларнинг сепига кирган.