ДОИМИЙ СУҒОРИШ ШОХОБЧАЛАРИ

ДОИМИЙ СУҒОРИШ ШОХОБЧАЛАРИ — экин майдонларини сув билан етарли таъминлашга хизмат қиладиган ариклар. Ҳар бир хўжаликнинг сувдан самарали фойдаланиш режасига асосан далага етарли миқдорда сув борадиган қилиб олинади, бунда ариқ дала чегараларидан ўтказилиб, экинларни машиналар воситасида парваришлашга халақит қилмаслиги назарда тутилади. Доимий суғориш шохобчалари ҳар йили кеч куздан эрта кўкламгача, айрим ҳолларда ёз фаслида ҳам тозаланади (яна қ. Суғориш шохобчалари).