ДОГУЗТОВ ТОРИ

ДОГУЗТОВ ТОРИ — Марказий Қизилқумдаги тоғ. Овминзатов билан Томдитов тоғлари оралиғида. Энг баланд жойи 444 м. Уз. 6—8 км. Догузтов тори жан.ғарбдан шим.-шарққа йўналган. Ён бағирлари ўйдим-чуқур, қуруқ сой кўп. Туб жинслар ер бетига чиқиб қолганлиги ва уларнинг нураши натижасида вужудга келган тошлоқ жинслар устида қунғир бўз тупроқлар таркиб топган. Шувоқ, боялич, биюрғун, кейреук ўсади.