ДОҒЛАРЖА Фозил Ҳусну

ДОҒЛАРЖА Фозил Ҳусну (1914, Истанбул) — турк шоири. Илк китоби «Ҳавога чизилган дунё» (1935). «Бола ва Аллоҳ» (1940) шеърий тўплами Доғларжага шуҳрат келтирган. Доғларжа ўз даврининг энг сермаҳсул ижодкори ҳисобланади. 40 дан ортиқ шеърий тўпламлари нашр қилинган. Шеърларида одамларнинг ички ва ташқи дунёсини поэтик ифодалашга алоҳида эътибор берган («Тош даври», 1945; «Уч шаҳид достони», 1949). «Тупроқ она» (1950), «Истиқлол кураши — Инонулар» (1951), «АСУ» (1955), «Чанаққалъа достони» (1965), «Ғози Мустафо Камол Отатурк» (1973), «Ер юзи болалари» (1974), «Дилдаги билимсевар» (1992) ва б. асарларида гуманист шоир сифатида инсонни улуғлайди. Шеърлари Тилак Жўра томонидан ўзбек тилига таржима қилинган (1980).