БАРАНОВИЧИ — Белоруссия Республикасининг Брест вилоятидаги шаҳар (1919 й. дан). Йирик т. й. тугуни. Аҳолиси 167 минг киши (1999). Барановичи 19 – а. нинг 70-й. ларида вужудга келган. Шаҳарда автомобиль агрегатлари, автоматик линиялар, станок жиҳозлари, вентиляция асбоблари, темир-бетон конструкциялари, мой, сут ва пиво з-длари, гўштконсерва, ун, нон к-тлари, ип газлама и. ч. бирлашмаси, тикувчилик, пойабзал, трикотаж ва мебель ф-калари ва б. корхоналар мавжуд. Қурилиш материаллари, уй-рўзғор кимёси маҳсулотлари, ўйинчоқ, бадиий буюмлар ишлаб чиқарилади. Технология, енгил саноат техникумлари, мусиқа, тиббиёт билим юртлари, ўлкашунослик музейи бор.