БАРАЛГИН (Baralgin) — мураккаб дори; таркибида анальгин, питофенон гидрохлориди ва фениверген бромиди бўлади. Таблетка, ампула, шамча шаклида чиқарилади, оғриқни қолдирувчи ҳамда антисептик восита сифатида қўлланилади.