БАНД

БАНД — 1) тўғон, сув омбори; мас, 10-а. да ҳоз. Фориш тумани Пасттоғ дарасида тошдан қурилган Хонбанди, Нурота туманидаги Ғиштбанд (12-а.), шу тумандаги Бегларсой дарасида қурилган Абдуллахон банди (16 – а.); 2) қум босишни тўхтатиш учун қурилган тўсиқ, иҳота; 3) йўлга ғов солиб тўсиб қўйиш; 4) тоғ оралиғидаги жуда тор йўл (мас, Дарбанд асли «Дараи банд» бўлган).