БАЛОЗУРИЙ

БАЛОЗУРИЙ Ахмад ибн Яҳё ибн Жобир ибн Довуд (тахм. 820 — 892) — араб тарихчиси. «Футуҳ ул-буддон» («Мамлакатларни фатҳ этиш») ва «Ансоб ул-ашроф» («Иқтидорли кишиларнинг насаблари») каби тарихий асарлари б-н машҳур. Биринчи асарининг қисқартирилган нусхаси бизгача етиб келган. Унда хижрат давридаи бошлаб то Сурия, Арманистон, Миср, Мағриб, Испания, Ироқ ва Эроннинг фатҳ этилишигача бўлган тарихий воқеалар баён этилган. Асарда маҳаллий халқлар ва турли машҳур қурилишларга доир жуда кўп муҳим маълумотлар ҳам бор. Шунингдек, унда араб тилининг фатҳ қилинган мамлакатларда девон ишларида қабул этилиши, турли жарима ва солиқлар, танга ва чақа пуллар, араб ёзувининг тарихи хусусида маълумотлар мавжуд. Бу китоб Голландияда шарқшунос де Гус томонидан 1866 й. да нашр этилган. Озарбайжон ва Арманистон ҳақидаги боблари эса рус тилига таржима қилинган.