БАЛАЛАЙКА

БАЛАЛАЙКА — уч торли, ҳамма торлари баравар чертиб чалинадиган рус халқ мусиқа асбоби. 18-а. бошида пайдо бўлиб, рус халқи орасида кенг ёйилган. Балалайкадан якканавозлик ва ансамблларда, қўшиқ ҳамда рақсларга жўрнавозлиқда фойдаланилади. 19-а. охиридарус мусиқачиси, моҳир балалайкачи В. В. Андреев ҳамкорлигида соз усталари Ф. Пасербский ва Н. Налимовлар халқ Балалайка сини қайта ишлаб, каттакичик турларини яратган (Б.-прима, Б.-секунда, Б.-альт ва ҳ. к.). Мазкур созлар гуруҳи асосида рус халқ чолғу асбоблари оркестри ташкил этилган.