АХСИКАТИЙ Абу Рошид Аҳмад ибн Муҳаммад (1073 — 1134) — тарихчи олим, шоир. Лақаби — «Зулфазоил» («Фазилатлар соҳиби»). Марвда яшаб, султон саройида муншийпик қилган. Ахсикатийнинг «Китоб ат-таърих» («Тарих китоби»), «Китоб фий қавлиҳим» («Уларнинг сўзлари ҳақида китоб»), «Китоб аз-завоид фий шарҳ Сақт уз-занд» («Чақмоқ тош учқунлари достонига битилган шарҳ») номли асарлари сақланган. Заҳиридцин Байҳақийнинг ёзишича, Ахсикатий «Султон ал-фузало» («Фозиллар султони») лақаби б-н машҳур бўлиб, Озарбайжондаги отабеклар саройида шоир бўлган.