АХЧАКУЛ

АХЧАКУЛ — Қорақалпоғистон Республикасидаги кўл. Беруний тумани ҳудудида, Султон Увайс тоғларининг жан.-шарқий этагида жойлашган. А. Жан. Оқчадарё дельтасидаги пастқам шўрхокликда суғоришдан ортган ташлама сувларнинг тўпланиши натижасида 70-й. ларда вужудга келган. Уз. 12 км, эни 2 км, ўртача чуқ. 1,5 — 3 м. Кўлнинг катта қисми қамиш, қўға ва гидрофитлар билан банд. Кейинги йилларда кўлга зовур сувининг тушиши (Беруний ташламаси ва б.) натижасида шўрлиги ортди. Шўрлиги 1 л да 10 — 12 г. Балиқчиликда фойдаланилади.