АХБОРОТНИ ЎҚИШ

АХБОРОТНИ ЎҚИШ (кибернетикада) —турли хил ахборот узатувчиларидан келган ахборотни электрон-рақамли ҳисоблаш машиналарига кири-тиш учун мослаш. Бирор масала ҳақидаги турли хил ахборотларни. яъни дастлаб-ки маълумотлар, масалани ечиш дастури, масала ечимининг натижаларини сонлар ёки команда (буйруқ)лар шаклида машинага киритишда фойдаланилади. Ахборотни перфолента (тешик-тешик ленталар) ёки перфокарталар воситасида узатиш усуллари кенг тарқалган. Перфокарта ўрами кириш қурилмасига солинади ва машина уни навбат билан тортиб, чўткаларнинг контакт тизимида «пайпаслаб» кўради. Картанинг айни шу жойида тешик (карта тешиги) бор ёки йўқ эканига қараб, машинага электр сигнал юборувчи контакт туташади ёки туташмайди. Бунинг таъсирида машина хотирасида код қайд қилинади. Ахборотни ўқишнинг перфокарталардан фойдаланишга асосланган бундай электр-механик усулидан ташқари фотоэлементлар ёки фотодиодлар ёрдамида ўқиш усули ҳам бор.