АХБАХЎЖАКАСПИ ДОВОНИ

АХБАХЎЖАКАСПИ ДОВОНИ — Сурхондарё вилояти билан Тожикистон Республикаси чегарасидаги довон. Мачитли тизма тоғининг шим.-шарқий қисмида, Киштут дарёси, Хўжакаспи ирмоғининг юқори оқимида жойлашган. Бал. 3870 м. Ғарбий ён бағирлари қор ва музликлар билан қопланган ва шарқий ён бағрига нисбатан қияроқ. Ахбахўжакаспи довони орқали ёз ойларида Хўжакаспи дарёси водийсидан Сандалдарё водийсига ўтилади.