АУТОИНТОКСИКАЦИЯ

АУТОИНТОКСИКАЦИЯ (ауто…, лот in — ичга ва юн. toxicon — заҳар) — нормал ҳаёт фаолиятида, шунингдек организмнинг ўзида ишлаб чиқариладиган заҳарли моддалар билан ўз-ўзини заҳарлаши. Аутоинтоксикацияга асосан моддалар алмашинуви жараёнида ёки тўқималар емирилишида вужудга келган заҳарли моддалар сабаб бўлади. Ичакда ҳосил бўлган заҳарли моддаларнинг қонга шимилиши оқибатида ичак А. си келиб чиқади.