АУТИГЕН МИНЕРАЛЛАР

АУТИГЕН МИНЕРАЛЛАР (юн authigenes — жойида ҳосил бўлиш, ўзига хос) — чўкинди жинслар минераллари, седиментация ёки чўкиндининг ўз жойида қайта ўзгариши натижасида вужудга келади. Аутиген минераллар терриген минераллар, яъни қуруқликдан ювилиб келтирилган чақиқ минералларнинг акси сифатида таърифланади. A.m. кўпинча яхши кристалли шаклга эга. Турли карбонатлар, эрувчи тузлар, руда минераллари, қисман кварц, барит, целестин, дала шпати, цеолитлар ва б. аутиген ҳисобланади. A.m. чўкинди тоғ жинсининг седиментация шароити ва унинг кейинги ўзгаришини кўрсатади.