АУКСОХРОМЛАР

АУКСОХРОМЛАР (юн. auxo — ўстираман ва chroma — ранг, бўёқ) — бўёқларнинг бўялиш хусусиятини кучайтирувчи, яъни уларнинг мато ва газламаларга сингиш хусусиятини оширувчи кимё-вий гуруҳлар. Уларга гидроксил гуруҳ (ОН), амин гуруҳ (NH2), имин гуруҳ (NH), меркаптогуруҳ (SH) ва б. киради. Ауксохромлар бўёқларнинг рангини очади.