АТТЕНЮАТОР

АТТЕНЮАТОР (франц. attenuer — кучсизлантириш) — электр кучланиши, ток кучи, электр ёки электромагнит тебранишларининг кувватини бир меъёрда, босқичма-босқич ёки муайян қийматгача пасайтирувчи курилма. Аттенюатор алоҳида курилма сифатида, ўлчаш асбоблари ёки б. асбоблар билан бирга тайёрланади. Реостат ва потенциметрдан фарқи ростлаш жараёнида Аттенюаторнинг кириш қисмлари орасидаги қаршилик ўзгармаслигидан иборат. Аттенюатор асосан юқори частотали ўлчов асбобларида, мас, стандарт сигналлар генератори ва радиокомпараторларда кўлланилади.