АТТАШЕ

АТТАШЕ (франц. — айнан, биркитилган) — 1) 1-дипломатик мартаба. Атташе мартабаси деярли барча давлатлар қонун ҳужжатларига биноан ташқи ишлар вазири буйруғи билан дипломатик ваколатхоналар ва идораларнинг 2 — 3 йиллик иш таж-рибаси бўлган ходимларига берилади;

2) ҳарбий, ҳарбий-денгиз, ҳарбий-ҳаво Атташе лари — ўз мамлакати тегишли кўшинлар турларининг Атташе хизмат килиб турган бошқа бир давлат қуролли кучлари ҳудудидаги дипломатик ваколатхонасининг лавозимдор шахслари, улар дипломатик вакилга барча ҳарбий масалалар бўйича ёрдам кўрсатишади. Мавқеига кўра, ҳарбий Атташелар дипломатга тенглаштирилиб, дипломатик корпус таркибига киритилади ва дипломатик имтиёзлар ва дахлеизлик ҳуқуқига эга бўлади;

3) савдо, молия, қ. х., фан ва техника, балиқчилик, шунингдек маданият ҳамда матбуот бўйича Атташе — дипломатик ваколатхонанинг мазкур соҳаларга оид масалалар билан шуғулланувчи ходимлари, дипломатик имтиёзлар ва дахлсизлик ҳукуқига, матбуот бўйича Атташе эса дипломат мартабасига эга.