АТРОПИН (Atropinum) — мингдевона, бангидевома, эшакмия ўсимликларидан олинадиган алкалоид. Меъда ва ўн икки бармоқ ичак яраси, пилороспазм. холецистит, ўт-тош касаллиги, ичак ва сийдик йўллари спазми, бронхиол астмага, сўлак, меъда, бронхлар безлари секрецияси кўпайганда, адашган нерв қўзғалувчанлиги ошиб кетиши натижасида юзага келадиган брадикардия, атриовентрикуляр блокадада атропин сульфат кўринишида ишлатилади.