АТОН («Қуёш гардиши») — қад. Миср афсонасидаги қуёш худоси. Қуёш гардиши кўринишида тасвирланган. Аменхотеп IV подшолиги даврида (мил. ав. 1419 — тахм. 1400) А. Мисрнинг ягона худоси деб эълон қилиниб, бошқа худоларга сиғиниш ман этилган.