АТОМ СПЕКТРЛАРИ

АТОМ СПЕКТРЛАРИ — эркин ёки кучсиз боғланган атомларнинг (бир атомли газлар ёки буғлар) электромагнит тўлқин чиқарганда (нурланиш А. с.) ёки ютганда (ютилиш Атом спектрлари) пайдо бўладиган оптик спектрлари. Атом спектрлари чизиқ-чизиқ, яъни алоҳида-алоҳида жойлашган спектрал чизиқлардан ташкил топган. Атом спектрлари нурланишнинг кўринувчи, ультрабинафша ва инфрақизил соҳаларида кузатилади. Нурланиш Атом спектрлари атомни турли йўллар б-н уйғотилганда (ёруғлик, электронларнинг урилиш ва ҳ. к.) ҳосил бўлади. Ютилиш Атом спектрлари узлуксиз спектрли ёруғлик атомар газлар ёки буғлардан ўтганда пайдо бўлади. Атом спектрлари спектрал асбоблар ёрдамида кузатилади. Ионларнинг Атом спектрлари катта частоталар томонига сурилган бўлиши б-н нейтрал атомларнинг Атом спектрлари сдан фарқ қилади.

Атом спектрлари даги спектрал чизиқлар маълум қонуниятларга бўйсунади ва содда ҳолларда спектрал сериялар ҳосил қилади. Ҳар бир спектрал серия юқори энергетик сатҳлардан пастдаги ягона энергетик сатҳга мумкин бўлган квант ўтишлари натижасида юзага келади. Водород атомидаги спектрал сериялар айниқса ажралиб туради. Водород атомида Лайман, Бальмер, Пашен, Брэкет, Пфунд ва Хамфри сериялари аниқланган. Бу сериялардаги тўлқин сонларини қуйидаги формула ёрдамида топиш мумкин: бунда R = 109677,58 см»1 — Ридберг доимийси, пк ва п — квант ўтишлари бўлаётган энергетик сатҳларининг бош квант сонлари. Лайман, Бальмер, Пашен, Брэкет, Пфунд ва Хамфри сериялари учун пк мос равишда 1, 2, 3, 4, 5, 6 га тенг. Бундай сериялар бошқа элементлар атомлари учун ҳам кузатилади. Элементнинг атом сони ошиб бориши билан сериялардаги спектрал чизиқлар сони ҳам ошиб боради ва мураккаб кўринишга эга бўлади. Элементлар Атом спектрларининг узига хослиги модда таркибини аниқлашда, улардаги спектрал чизиқлар равшанлигининг атомлар концентрациясига боғлиқлиги — элемент миқдорини аниқлашда қўлланилади.