АТОМ ЭНЕРГИЯСИ БЎЙИЧА ЕВРОПА АГЕНТЛИГИ (АЭЕА) — Иқтисодий ҳамкорлик ва ривожланиш ташкилоти (ИҲРТ) аъзолари бўлган Ғарбий Европа мамлакатларининг атом саноати соҳасидаги бирлашмаси. У 1957 й. дек. да тузилган. АЭЕАнинг ўз устави, раҳбар қўмитаси (Парижда жойлашган) ва халқаро котибияти бор. АЭЕА фаолияти атом корхоналарини биргаликда қуришга, ўзаро илмий-техника ҳамтсорлигини ривожлантиришга, атом энергиясидан фойдаланиш масалаларида миллий қонун ва тартибларни келишиб олишга қаратилган. У Атом энергияси бўйича Европа ҳамкорлиги (АЭЕҲ) билан яқин алоқада.