АТМОСФЕРАДАН ТАШҚИ АСТРОНОМИЯ — амалий астрофизиканинг замонавий бўлими; асосан Ер атмосфераси таъсири туфайли унинг сиртидан кузатиш қийин бўлган тўлқин узунлик (X) диапазонларида тадқиқот олиб бориш мақсадида космосга чиқариладиган махсус телескоп ва илмий асбобларни яратиш ҳамда кузатув натижаларини тахлил қилиш билан шуғулланади. Хусусан, атмосферадаги кислород ва сув бутлари X қ 1 см гача бўлган радионурларнинг ютилиши, оптик нурларнинг 20 — 30% сусайиши, у<3000 X соҳа нурлари N, N2,O,, O2, O3 ва б. атом, молекула ҳамда ионларда ютилиши осмон жисмларида рўй бераётган физик жараёнларни тўла ўрганишга ҳалал беради. Атмосферадан ташқи астрономия усуллари ёрдамида ҳозир радио, инфрақизил, оптик, ультрабинафша, рентген ва гамма диапазонларда космосдан кузатиш ишлари олиб борилмоқда.