АШУЛА ВА РАҚС АНСАМБЛИ — турли таркибда ташкил топган созанда, хонанда ва раққослар гуруҳи. Илгарилари Ўзбекистонда ҳам шундай ансамбль (даста)лар бўлган (қ. Мавриги, Бешқарсак, Ялла). Лекин уларни ҳоз. ансамблларга тенглаштириб бўлмайди. Аввало хотинқизлар эрлар билан бир гуруҳда қатнаша олмас эди. Базмларда, халқ сайиллари ва йиғинларда созанда-хонанда, раққос ва қизиқчилар тўдаси қатнашсада, лекин улар ўз санъатини якка-якка намойиш қилар эдилар. Ке-йинчалик янги турдаги Ашула ва рақс ансамбли ва р. а. лар вужудга кела бошлади. Ҳамза Ҳакимзода Ниёзий, Муҳиддин Қориёқубов, Тожизода, кейинчалик Тўхтасин Жалилов ва б. раҳбарлигида ансамбллар ташкил топди. ЎзРда «Шодлик», «Зарафшон», «Лазги» каби профессионал Ашула ва рақс ансамбли ва р. а. лари бор. Булардан ташқари вилоятларда халқ, фольклор-этнографик ва кўпгина ҳаваскор Ашула ва рақс ансамбли ва р. а. ташкил топган: «Бешқарсак» (Ургут), «Моҳи ситора» (Бухоро), «Наманган олмаси» (Наманган), «Бойсун», «Шалола», «Сариосиё» (Сурхондарё), «Ёшлик», «Оразибон» (Хоразм) ва б. Улар халқ орасида анъанавий ўйин-рақс ва замонавий мусиқа-хореография санъатини тарғибот этишда катта хизмат қилмоқдалар.