АШТАК-ПАШТАК, ҳаштак-паштак — махсус усулда қуритилган ўрик қоқи. Пишган ўрик иккига бўлиниб данаги ажратиб олинади. Данагини чақиб, унинг мағзи ўрик эти орасига солинади ва офтобда қуритилади.