АШ-ШАЛИФ

АШ-ШАЛИФ (қад. Орлеанвиль, Ал-Аснам) — Жазоир шим. даги шаҳар, Аш-Шалиф вилояти маъмурий маркази. Аҳолиси 129 минг киши (1989). Савдо-транспорт маркази. Озиқ-овқат, тўқимачилик, кўн-тери, кимё саноати корхоналари бор. Базилика ус-лубидаги бино қолдиқлари (324 й.) сақланган.